نتائج البحث: 6236
|
ترتيب الآية | رقم السورة | رقم الآية | الاية |
2894 | 25 | 39 | وكلا ضربنا له الأمثال وكلا تبرنا تتبيرا |
| | | Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларни қириб битирдик. (Яъни, ўша ўтмиш асрлардаги барча жиноятчи қавмларнинг ҳар бирига ўрнак бўлсин учун мисоллар келтирдик. Улар ибрат олмадилар, ўзларини ўнгламадилар.) |
|
2895 | 25 | 40 | ولقد أتوا على القرية التي أمطرت مطر السوء أفلم يكونوا يرونها بل كانوا لا يرجون نشورا |
| | | Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар. (Ушбу ояти каримадаги «ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳар»дан мурод Лут алайҳиссалом қавми яшаган шаҳардир. Маълумки, бу шаҳарни Аллоҳ таоло тош ёғдириб ҳалок қилгандир. Оятдаги «Улар»дан мурод эса, Макка кофирлари. Улар Шомга қилган сафарларида Лут алайҳиссалом қавми шаҳри харобалари ёнидан ўтар эдилар. Агар уларда инсоф бўлганида, заррача тафаккур бўлганида, кўрганларидан ибрат олардилар.) |
|
2896 | 25 | 41 | وإذا رأوك إن يتخذونك إلا هزوا أهذا الذي بعث الله رسولا |
| | | Улар сени кўрган вақтларида: «Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборган шуми?! |
|
2897 | 25 | 42 | إن كاد ليضلنا عن آلهتنا لولا أن صبرنا عليها وسوف يعلمون حين يرون العذاب من أضل سبيلا |
| | | Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмаса худоларимиздан оздирарди-я!» деб масхарага олурлар. Яқинда–азобни кўрган чоғларида–ким йўлдан озганроқ эканини билурлар. |
|
2898 | 25 | 43 | أرأيت من اتخذ إلهه هواه أفأنت تكون عليه وكيلا |
| | | Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?! (Йўқ, албатта. Пайғамбарнинг вазифаси ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганларга вакил бўлиш эмас, балки Аллоҳдан келган амрларни кишиларга етказишдир.) |
|
2899 | 25 | 44 | أم تحسب أن أكثرهم يسمعون أو يعقلون إن هم إلا كالأنعام بل هم أضل سبيلا |
| | | Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар. (Ушбу ояти каримада Пайғамбарга (с. а. в.) тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.) |
|
2900 | 25 | 45 | ألم تر إلى ربك كيف مد الظل ولو شاء لجعله ساكنا ثم جعلنا الشمس عليه دليلا |
| | | Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик. (Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни, узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди.) |
|
2901 | 25 | 46 | ثم قبضناه إلينا قبضا يسيرا |
| | | Сўнгра Биз уни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик. |
|
2902 | 25 | 47 | وهو الذي جعل لكم الليل لباسا والنوم سباتا وجعل النهار نشورا |
| | | У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир. |
|
2903 | 25 | 48 | وهو الذي أرسل الرياح بشرا بين يدي رحمته وأنزلنا من السماء ماء طهورا |
| | | У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик. |
|