نتائج البحث: 6236
|
ترتيب الآية | رقم السورة | رقم الآية | الاية |
4319 | 42 | 47 | استجيبوا لربكم من قبل أن يأتي يوم لا مرد له من الله ما لكم من ملجإ يومئذ وما لكم من نكير |
| | | Аллоҳ томонидан, қайтариб бўлмайдиган кун келмай туриб, Роббингизга ижобат қилинг! Ўша куни сизга паноҳгоҳ топилмас ва сизга (тушган азобни) инкор қилгувчи топилмас. |
|
4320 | 42 | 48 | فإن أعرضوا فما أرسلناك عليهم حفيظا إن عليك إلا البلاغ وإنا إذا أذقنا الإنسان منا رحمة فرح بها وإن تصبهم سيئة بما قدمت أيديهم فإن الإنسان كفور |
| | | Агар улар юз ўгирсалар, бас, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфрони неъмат қилур. (Яхшилик етганда ҳаддан ошганидек, ёмонлик етганда ҳам ўзини тўғри тута ололмайди, куфрони неъмат қилади. Аслида эса, яхшилик етса, инсон шукр қилиб, ёмонлик етса, сабр этиши лозим. Унга нимаики етса, Аллоҳдандир.) |
|
4321 | 42 | 49 | لله ملك السماوات والأرض يخلق ما يشاء يهب لمن يشاء إناثا ويهب لمن يشاء الذكور |
| | | Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. |
|
4322 | 42 | 50 | أو يزوجهم ذكرانا وإناثا ويجعل من يشاء عقيما إنه عليم قدير |
| | | Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир. (Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.) |
|
4323 | 42 | 51 | وما كان لبشر أن يكلمه الله إلا وحيا أو من وراء حجاب أو يرسل رسولا فيوحي بإذنه ما يشاء إنه علي حكيم |
| | | Аллоҳ башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборадию, У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир. (Инсон зоти учун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳ билан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонлар орасидан танлаб олинган энг етук зотлар, Пайғамбар (а. с)лар турур. Яъни, ўша воситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаб олинган Пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузлар ҳажм ва нур жиҳатидан хилма хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар.) |
|
4324 | 42 | 52 | وكذلك أوحينا إليك روحا من أمرنا ما كنت تدري ما الكتاب ولا الإيمان ولكن جعلناه نورا نهدي به من نشاء من عبادنا وإنك لتهدي إلى صراط مستقيم |
| | | Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. (Аллоҳ Таоло бу ояти каримада Қуръони Каримни, Муҳаммад (с. а. в)га ваҳий орқали юборган сўнгги китобини руҳ-жон, деб атамоқда. Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир.) |
|
4325 | 42 | 53 | صراط الله الذي له ما في السماوات وما في الأرض ألا إلى الله تصير الأمور |
| | | Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтур. (Сен Аллоҳнинг китоби ваҳийлари ила Аллоҳнинг бандаларини, Аллоҳнинг тўғри йўлига ҳидоят қилурсан.) |
|
4326 | 43 | 1 | بسم الله الرحمن الرحيم حم |
| | | Ҳа-а. Мийм. |
|
4327 | 43 | 2 | والكتاب المبين |
| | | қ-ойдин китоб ила қасам. |
|
4328 | 43 | 3 | إنا جعلناه قرآنا عربيا لعلكم تعقلون |
| | | Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки ақл юритсангиз. |
|