نتائج البحث: 6236
|
ترتيب الآية | رقم السورة | رقم الآية | الاية |
2315 | 19 | 65 | رب السماوات والأرض وما بينهما فاعبده واصطبر لعبادته هل تعلم له سميا |
| | | У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан? (Инсон сабр-матонат ила Аллоҳга ибодат қилиб, бутун ҳаётини унинг кўрсатмасига мос этиб яшагандагина мақсадга ноил бўлади.) |
|
2316 | 19 | 66 | ويقول الإنسان أإذا ما مت لسوف أخرج حيا |
| | | Инсон: «Агар ўлсам, яна қайта тирик ҳолда чиқариламанми?!» дейди. |
|
2317 | 19 | 67 | أولا يذكر الإنسان أنا خلقناه من قبل ولم يك شيئا |
| | | Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?! |
|
2318 | 19 | 68 | فوربك لنحشرنهم والشياطين ثم لنحضرنهم حول جهنم جثيا |
| | | Роббингга қасамки, Биз уларни ва шайтонларни, албатта, маҳшарга тўплаймиз, сўнгра уларни жаҳаннам атрофига тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз. |
|
2319 | 19 | 69 | ثم لننزعن من كل شيعة أيهم أشد على الرحمن عتيا |
| | | Сўнгра ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганини суғуриб оламиз. (Анчайин чорлаб ёхуд таклиф қилиб эмас, шиддат билан суғуриб олинади. Демак, кофирлар шайтонлари билан жаҳаннам атрофига ўтқазиб қўйилиб, қилган гуноҳларига қараб бирин-кетин дўзахга ташланадилар. Қолганлари навбат кутиб, кузатиб турадилар.) |
|
2320 | 19 | 70 | ثم لنحن أعلم بالذين هم أولى بها صليا |
| | | Кейин, албатта, Биз у(жаҳаннам)га киришга кимлар лойиқроқ эканини яхши билгувчимиз. |
|
2321 | 19 | 71 | وإن منكم إلا واردها كان على ربك حتما مقضيا |
| | | Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир. (Аллоҳ таоло Анбиё сурасида мўминлар ҳақида: «Ана ўшалар у (жаҳаннам)дан узоқлаштирилганлар, унинг овозини ҳам эшитмайдилар» деган, шунинг учун ҳам бу оятга «Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ», деб маъно берсак аслига мувофиқ бўлади. Бинобарин, мўминлар жаҳаннамга, хусусан, сиротдан ўтаётганларида яқинлашадилар, бироқ тушмай ўтиб кетадилар. Кофирлар эса, яқинлашиб, жаҳаннам атрофида тиз чўкиб ўтирадилар ва гуноҳларига мос равишда кетма-кет дўзахга ташланадилар.) |
|
2322 | 19 | 72 | ثم ننجي الذين اتقوا ونذر الظالمين فيها جثيا |
| | | Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз. |
|
2323 | 19 | 73 | وإذا تتلى عليهم آياتنا بينات قال الذين كفروا للذين آمنوا أي الفريقين خير مقاما وأحسن نديا |
| | | Қачонки уларга Бизнинг равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир?» дерлар. |
|
2324 | 19 | 74 | وكم أهلكنا قبلهم من قرن هم أحسن أثاثا ورئيا |
| | | Ҳолбуки, Биз улардан олдин мол ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилганмиз. |
|