نتائج البحث: 6236
|
ترتيب الآية | رقم السورة | رقم الآية | الاية |
1845 | 15 | 43 | وإن جهنم لموعدهم أجمعين |
| | | Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинган жойидир. |
|
1846 | 15 | 44 | لها سبعة أبواب لكل باب منهم جزء مقسوم |
| | | Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир» деди. (Баъзи ривоятларда келишича, жаҳаннам етти қаватдан иборат бўлиб, ҳар қаватининг алоҳида эшиги бўлар экан. Ҳар қавати бир-биридан ашаддийроқ бўлар экан. Чунки гумроҳлик, хатокорлик ҳам ҳар хил бўлади. Қилган гуноҳи даражасига қараб кофирлар турли қаватларга киритилади. Шайтонга эргашган гумроҳлар тақсимлаб, бўлиб-бўлиб, гуруҳларга ажратиб қўйилган бўлади. Ўша мазкур етти эшикдан гуноҳининг кўп-озлигига қараб бирин-кетин киритилаверадилар.) |
|
1847 | 15 | 45 | إن المتقين في جنات وعيون |
| | | Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир. |
|
1848 | 15 | 46 | ادخلوها بسلام آمنين |
| | | «У(жаннатлар)га тинчлик, омонлик ила киринглар» (дейилур). |
|
1849 | 15 | 47 | ونزعنا ما في صدورهم من غل إخوانا على سرر متقابلين |
| | | Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар. (Инсон қанчалик моддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўша роҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазовор қилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни, ҳиқду ҳасад, кўра олмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди.) |
|
1850 | 15 | 48 | لا يمسهم فيها نصب وما هم منها بمخرجين |
| | | Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар. |
|
1851 | 15 | 49 | نبئ عبادي أني أنا الغفور الرحيم |
| | | Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман». |
|
1852 | 15 | 50 | وأن عذابي هو العذاب الأليم |
| | | Ва, албатта, азобим аламли азобдир. |
|
1853 | 15 | 51 | ونبئهم عن ضيف إبراهيم |
| | | Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер. |
|
1854 | 15 | 52 | إذ دخلوا عليه فقالوا سلاما قال إنا منكم وجلون |
| | | Унинг ҳузурига кирганларида: «Салом», дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. |
|